Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳайит куни такбир айтамиз, Аллоҳни улуғлаймиз, берган неъмати учун, шундай улуғ фарзни тўла адо қилишимизга имкон бергани учун У Зотга шукр қилгувчилардан бўламиз.


(وَلِتُكْمِلُواْ тўлдиришингиз учун), (وَلِتُكَبِّرُواْ улуғлашингиз учун), (وَلَعَلَّكُمْ шояд сизлар). Бу сўзлардаги сабабни билдирувчи ҳарфлар рўзадаги мана шу осонликда қандай ҳикмат борлигини баён қиляпти. Рўзани охиригача етказиш, тўла адо этиш, рўза фарзини бажариб олишга йўллаб қўйгани учун Аллоҳни улуғлаш, такбир айтиш, ва Аллоҳга шукр қилгувчилардан бўлиш.


Хўш, нима учун биз буларни сабаб эмас, ҳикмат, деб атаяпмиз. Чунки Аллоҳ Таоло айтган рўзадан келиб чиқувчи натижалар оммавий миқёсда яъни, бир қанча мусулмонлар тарафидан амалга ошади, лекин унинг баъзи шахслардаги амалга ошиш тарзи турли хил бўлади, айрим шасхларда ҳикмат ҳукмдан ортда қолади. Мана шу ишга ҳикмат, деган термин, истилоҳ қўлланади.


وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
– „Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим“. [51:56]
Айтамизки, Аллоҳга қуллик қилиш яратиш сабаби эмас, ҳикматидир. Чунки қуллик қилиш оммавий миқёсда яъни, кўпчилик махлуқотлар томонидан амалга ошади, лекин унинг якка шахслардаги амалга ошиш тарзи турли хил бўлади.
Иллат эса иллатланган нарса билан бирга келади. Иллат борми, тамом,  иллатланган нарса ҳам бор. Иллат йўқми, тамом, иллатланган нарса ҳам йўқ. Оммавий миқёсда ҳам, якка тартибда ҳам иллат иллатланган нарсадан орқада қолмайди. Чунки ҳукм мана шу иллат туфайли шариатлаштирилади. Бунга мана шу иллат боис бўлади. Масалан, Аллоҳ Таоло айтади:


لِئَلاَّ يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللّهِ حُجَّةٌ بَعْدَ الرُّسُلِ
– „Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин одамлар учун Аллоҳга қаршиҳужжат бўлиб қолмаслиги учун“.                                                       [4:165]
Пайғамбарлар юборилишига сабаб, боис одамларнинг Аллоҳ олдида Аллоҳга итоат этмаганларига ҳужжат келтира олмасликларидир яъни, бизга бирор элчи юбормаган эдинг-да, Сенинг биздан нимани хоҳлашингни билмай қолдик-да, дея олмасликларидир.


لِئَلاَّ يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللّهِ حُجَّةٌ
– „одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун“.         [4:165]
Бу оят пайғамбарларнинг юборилишига сабаб бўлади. Пайғамбарлар юборилдими, тамом, энди ҳар қандай ҳолатда ҳам одамлар учун ҳеч қандай ҳужжат қолмайди.

 

107-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208